«Аҳмадбой иши» бўйича тўртинчи суд ҳукми эълон қилинди

12 февраль куни жиноят ишлари бўйича жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судида «Аҳмадбой» иши бўйича тўртинчи очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг судьяси Х.Шермухамедов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» ва «в» бандлари (жуда кўп миқдорда фирибгарлик; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган фирибгарлик — эски таҳрирдаги) бўйича айбланган Аҳмаджон Турсунбоев ва яна 15 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аҳмаджон Турсунбоев суд ҳукмига кўра айбли деб топилди ва унга 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. "Газета.uz"да реклама ЖКнинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 28 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун бир йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, Ахмаджан Турсунбаевга 14 йил 4 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Турсунбаевга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати, Олий Мажлис Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги қарорининг 6-банди «б» кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи ва жазони ўташ муддати 2016 йил 16 июндан бошлаб ҳисобланиши белгиланди. Олдинроқ Турсунбаевга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди. Ушбу иш доирасида яна 15 кишига суд ҳукми ўқилди. Суд жараёни тафсилотлари сайтимизда эълон қилинади.

Место для вашей рекламы