669 млн сўмлик тиббий ниқоблар яширинган омбор аниқланди

Фуқаро С.Х.га тегишли бўлган хусусий уйда қарийб 669 миллион сўмлик тиббий ниқобларнинг яширин омбори топилди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) матбуот хизмати. Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда уй ертўласида сифати кафолатланмаган ва тегишли сертификати бўлмаган тиббий ниқоблар ноқонуний равишда сақланаётгани аниқланди. Маҳсулотларни чет элда қайта сотиш режалаштирилган. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 15 та ниқоб ишлаб чиқарувчиси фаолият кўрсатмоқда. Бироқ талаб кескин ортиб кетгани сабабли уларнинг ишлаб чиқариш қуввати дорихона тармоқлари ва турли муассасалар талабларини қондира олаётгани йўқ.

Место для вашей рекламы