5 январь куни 25 округда такрорий сайловлар бўлиб ўтади

5 январь, якшанба куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар учун такрорий овоз бериш бўлиб ўтади, дея хабар қилди сайловни ёритиш бўйича халқаро матбуот маркази. Эслатиб ўтамиз, 22 та сайлов округида бирорта ҳам номзод берилган овозларнинг ярмидан кўпини тўплай олмаган, 3 та сайлов округида эса сайлов натижаларини аниқлашда арифметик хатога йўл қўйилган. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, Ўзбекистон бўйича 25 та сайлов округида сайловчилар овоз бериш учун келишлари кутилмоқда. Такрорий овоз бериш бўлиб ўтадиган округлар рўйхати ва депутатликка номзодлар тўғрисидаги маълумотлар Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайтида эълон қилинган. "Газета.uz"да реклама Сайлов кодексининг 59-моддасига биноан, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади. Такрорий сайлов куни халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва Олий суд раиси Козимжон Комилов иштирокида анжуманлар ташкил этилади.

Место для вашей рекламы