25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар жаримага тортилади

️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги. 23 мартдан бошлаб Тошкентдаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади. Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади. "Газета.uz"да реклама Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга «огоҳлантириш» берилади. 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари (223 минг сўм) миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса — БҲМнинг 3 баравари (669 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилади.

Место для вашей рекламы