2025 йилга бориб, табиий газни экспорт қилишни тўхтатиш чоралари кўрилади — Абдулла Арипов

Бугун Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди. «Шу ўринда, иқтисодиётнинг базавий тармоқларидан бири ҳисобланган ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади. "Газета.uz"да реклама Бунда, 2030 йилгача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 баробарга, нефть маҳсулотлари ҳажмини 1,8 баробарга, табиий газ қазиб чиқаришни 1,2 баробарга, кўмир қазиб олишни эса 3,3 баробарга ошириш таъминланади. Лекин, 2025 йилга бориб, табиий газни экспорт қилишни тўхтатиш ва табиий газни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари кўрилади. Электр энергия ишлаб чиқаришда эса муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундан ташқари, энергия сарфини камайтириш мақсадида йил охиригача барча истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш бўйича электрон ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилади ва шу орқали истеъмолчиларга нореал ҳисобланаётган қўшимча тўловлар билан боғлиқ муаммолар баратараф этилиши таъминланади".

Место для вашей рекламы