2021 йилдан дон учун давлат буюртмаси камайтирилади

28 январь куни «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги президент қарори имзоланди. Адлия вазирлиги маълумотига кўра, қарор билан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020−2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Шунга асосан, 1 октябрдан бошлаб аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадида интервенцион харидлар тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда қуйидагилар назарда тутилади:2021 йил ҳосилидан бошлаб дон учун давлат буюртмаси ҳажмларини босқичма-босқич камайтириш, шу жумладан, бошоқли дон харид қилиш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор механизмларини жорий этиш;озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун давлат буюртмаси тизимидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш бўйича механизмни ишлаб чиқиш;1 мартдан пахта ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларда тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилади. 1 апрелдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида, Фарғона вилоятининг Фарғона ва Олтиариқ туманларида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Китоб ва Нишон туманларида:жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун шаффоф ва очиқ танлов ўтказиш орқали ажратиш механизми жорий этилади;жисмоний ва юридик шахсларга кейинчалик танловга қўйиш бўйича ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини тақдим этган ҳолда махсус геопортал орқали ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ҳуқуқи берилади;қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор қийматини баҳолаш ҳамда улардан солиққа тортишда фойдаланиш механизми жорий этилади. Қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ваколат ва фаолият йўналишлари функционал баҳолаш мезонлари асосида қайта кўриб чиқилади. "Газета.uz"да реклама 1 майга қадар етакчи хорижий консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда соҳада давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш бўйича чоралар амалга оширилади. 1 мартдан бошлаб агросаноат мажмуига кирувчи илмий, илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба муассасаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига ўтказилади. Қарор билан 2020−2021 йилларда Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган агросаноат мажмуи таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати тасдиқланди. Маълумот учун, ғалла маҳсулотларидан тайёрланадиган қолипли нон нархи 2018 йилда эркинлаштирилган эди. Нон хариди бўйича бозор иқтисодиёти механизмлари татбиқ этилганига қарамай, ун олди-сотди ишларида давлат буюртмасининг мавжудлиги нархни беқарор ўзгаришига сабаб бўлаётганди. Шундан сўнг, маҳаллий ундан фойдаланиб, қолипли нон ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбиркорлар ҚҚС тўловидан озод этилган.

Место для вашей рекламы