2020 йилги давлат дастурида — таълим

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасалари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида тўрт маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади. Бу ҳақда президентнинг 2 мартдаги фармони билан тасдиқланган 2020 йилги давлат дастурида сўз боради. Бундан ташқари, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига давлат гранти («бюджет») асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич икки бараварга оширилиши белгиланди. 2020 йилда камида 5 та олий таълим муассасаси конкурс асосида танлаб олиниб, нуфузли хорижий олий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда трансформация қилинади. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. Тажриба якунларига кўра, масофавий таълим кейинчалик мамлакатнинг бошқа олий таълим муассасаларига ҳам жорий этилади. Ҳужжатда маълумотлар ҳақидаги фан, улкан маълумотлар, сунъий интеллект каби йўналишларда кадрлар тайёрлашни назарда тутган ҳолда, ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ўқув дастурлари қайта кўриб чиқилиши белгиланди. Умумий ўрта таълим соҳасида эса 1 сентябрдан бошлаб алоҳида умумтаълим муассасаларида болаларни мактаб фанларига электрон ўқитиш бўйича, шу жумладан, электрон синф журнали, ўқувчилар кундаликларини рақамлаштириш ва электрон материаллар кутубхонасини (дарсликлар, видео дарслар, виртуал лабораториялар ва бошқалар) ўз ичига олган тажриба тариқасида ахборот тизимларини қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда жорий этилади. Кейинги ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштирилади, шунингдек, олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони икки бараварга қисқартирилади. Бундан ташқари, 2020 йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий этган ҳолда, мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг 60 фоизга етказилиши таъминланади.

Место для вашей рекламы