2020−2021 йилларда 5,7 млрд долларга тенг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади — Абдулла Арипов

Бугун Тошкентда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди. «Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш, импортни қисқартириш ва экспортни кенгайтириш масалалари ҳам асосий эътиборимизда бўлади. Бу йўналишда 2020−2021 йилларда 3 минг 937 та маҳаллийлаштириш лойиҳалари амалга оширилади ва 5,7 млрд долларга тенг импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспортёр корхоналаримизни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларимиз натижасида 2020 йилда 20,2 млрд долларга тенг маҳсулот ва хизматлар экспорт қилинади ва 13 фоизга ўсиш таъминланади", — деди Абдулла Арипов.

Место для вашей рекламы