10 кун давомида содир бўлган ЙТҲларда 54 киши вафот этди

2020 йилнинг учинчи ўн кунлигида (21−31 январь) Ўзбекистонда содир бўлган 125 та йўл-транспорт ҳодисасида 54 киши ҳалок бўлди, 93 киши турли даражада тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди . Пиёдалар иштирокида 55 та, шу жумладан болалар иштирокида 12 та ЙТҲ содир бўлган. 38 та ҳолатда аварияларга пиёдаларнинг йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтгани, 17 та ҳолатда эса ҳайдовчи пиёдани пайқамай қолгани сабаб бўлган. 16 та ҳолатда ЙТҲ тезликни меъёридан ошириш сабаб бўлган бўлса, 14 тасида — ҳаракат йўналишини ўзгартириш, 11 тасида эса об-ҳаво сабабли кўриш даражаси ёмонлашгани аварияга олиб келган. Тошкентда ҳисобот даврида 23 та, Тошкент вилоятида — 16 та, Фарғона ва Наманган вилоятларида 12 тадан, Қашқадарёда 10 та ЙТҲ рўйхатга олинган. Таққослаш учун: 1−10 январь кунлари мамлакатда 107 та ЙТҲ қайд этилиб, 35 киши вафот этди, 100 киши жароҳатланди. 11−20 январь кунлари эса 141 та ЙТҲ натижасида 25 киши ҳалок бўлди, 148 киши жароҳат олди.

Место для вашей рекламы