1 млн долларлик банкнотани сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида фуқаро 1 миллион долларлик банкнотани сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га хабар қилди. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Уйчи туман бўлими маълумотларига кўра, фуқаро С.Л. бошқа фуқаронинг ишончига кириб уни алдаб, хорижий банклардан кредит олиб бериш ва ўзининг 1 млн доллар кўринишидаги купюрасини сотмоқчи бўлган. У фирибгарлик йўли билан 10 минг долларни олган вақтида ушланган. Бош прокуратуранинг банк маълумотига таяниб маълум қилишича, 1 млн долларлик банкнота сувенир сифатида чиқарилган бўлиб, қонуний тўлов воситаси ҳамда валюта қимматлиги ҳисобланмайди. Мазкур ҳолат юзасидан С.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Место для вашей рекламы