O‘zbekiston
yangiliklari

1 мартдан айрим танга ва пуллар муомаладан чиқарилмоқда

1 мартдан айрим танга ва пуллар муомаладан чиқарилмоқда
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
78
0

Эски намунадаги 25 сўм ва ундан кичик бўлган танга ва банкнотлар 1 мартдан бошлаб муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълумот берган. Ушбу ўзгариш 2019 йил 18 сентябрда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматидаги эски намунадаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тўғрисида"ги низомга мувофиқ амалга оширилмоқда. Таъкидланишича, қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган эски намунадаги тангалар ва банкнотлар 1 мартдан бошлаб фақат Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари томонидан муомаладаги танга ва банкнотларга алмаштириб берилиши мумкин. "Газета.uz"да реклама Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди. Бунда ҳисоб-китоблар мижозлар ва аҳолининг талабига асосан:банк пластик картаси ҳисобварақларига кирим қилиниш орқали (тўлиқ қийматда);муомаладаги танга ва банкнотларга айирбошлаб бериш орқали;мижозларнинг тегишли ҳисобварақларига, фуқароларнинг аризасига асосан омонатга кирим қилиш орқали;коммунал ва бошқа бир марталик тўловлар учун қабул қилиш орқали амалга оширилади. Маълумот учун, 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб Марказий банкнинг эски намунадаги (2001−2002, 2004 ва 2009 йиллар намунасидаги) 50 сўмлик, 100 сўмлик тангалари ҳамда (1994 йил намунасидаги) 50 сўмлик ва 100 сўмлик банкнотлари тўлов қобилиятини йўқотади ва муомаладан чиқарилган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив