O‘zbekiston
yangiliklari

1 апрелдан Тошкентда доимий пропискасиз уй сотиб олиш мумкин бўлади

1 апрелдан Тошкентда доимий пропискасиз уй сотиб олиш мумкин бўлади
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
57
0

2020 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк харид қилишда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилади. Мазкур ўзгариш президентнинг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармони лойиҳасидан ўрин олган. Фармон лойиҳасида Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи ва республиканинг бошқа ҳудудларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахсларга Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини бекор қилиш ҳам кўзда тутилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига 1 апрелга қадар муддатда қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминлаш, унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:прописка тартиби билан боғлиқ тўсиқларни изчиллик билан бекор қилиш;пропискага қўйиш билан боғлиқ жараёнлар ва уларни «ягона дарча» тамойили асосида амалга оширишнинг рақамлаштирилишини таъминлаш вазифалари топширилган эди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи таклифларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. "Газета.uz"да реклама «Асосий ишчи кучи яшайдиган ва иш ўринлари яратилаётган ҳудудларимиз ўртасида тафовут мавжуд. Бунинг ечими — ички миграцияни эркинлаштиришдир. Шу боис, парламент ва ҳукумат 2020 йил 1 апрелга қадар прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб, аниқ таклифларни ишлаб чиқиши лозим», — деган эди у.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив